
Нуқсонли товар истеъмолчи талаб қўйган кундан эътиборан етти кун ичида алмаштириб берилади
Амалдаги қонунчиликка кўра, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилаши, кафолат муддати мобайнида товарнинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шартдир.